Migratsiya agentligi Jizzax viloyat filiali

@jizzax_agency · Uzbek · active

Subscribers 5.2K Subscribers, last 30 days: 5.2K → 5.2K +0 24h
Reach per post (ERR) 37.8%2K avg views
Posting 4.0/day last 11 hours ago
Reactions per 1K views 0.5 👍 😁 🔥
viral · 9.8× typical edited

🇷🇺 РОССИЯДА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ҚОНУНИЙ ИШ: ОЙИГА 100 000 РУБЛЬ! Россия Федерацияси Калининград вилоятидаги йирик «Молочная фабрика» корхонасига фуқароларни шартнома асосида ишга таклиф этади. 💰 Ойлик маош: 100 000 Россия рубли 👥 Номзодлар: 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган эркаклар 🚜 Мавжуд бўш иш ўринлари: Механизатор (тракторчи, экскаваторчи); Комбайнчи; Соғиш аппарати оператори; Туғруқхона бўлими оператори; Корпус чорвадори; Бузоқ боқувчи; Ўстириш гуруҳи чорвадори; Ёрдамчи ишчи. 🎁 Иш берувчи ҳисобидан бериладиган имтиёзлар (11 ой ишлаш шарти билан): 🛫 Авиачипта: Корхона ҳисобидан қопланади; 🚕 Трансфер: Аэропортдан иш жойигача олиб борилади; 🪪 Патент (ишлаш рухсатномаси): Иш берувчи ҳисобидан расмийлаштирилади; 📁 Миграцион ҳисобга қўйиш (регистрация): Тўлиқ бепул амалга оширилади. 📋 Номзодларга қўйиладиган талаблар: 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган эркаклар; Чорвачилик ёки техника бошқаруви бўйича тажрибага эга бўлиш устунлик беради; Рус тилини мулоқот даражасида билиш; Судланмаган бўлиш. ⚡️ ТАНЛОВ (СУҲБАТ) ЎТКАЗИЛИШ ВАҚТИ ВА ЖОЙИ: 📅 Сана: 30 октябрь куни ⏰ Вақти: Соат 12:00 да 📍 Манзил: Жиззах шаҳри, Жиззахлик МФЙ, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй («Ишга марҳамат» мономаркази биноси, 1-қават). 📌 Эслатма: Номзодлар шахсини тасдиқловчи паспорти (ID-карта) ва тегишли касбий гувоҳномалари билан тўғридан-тўғри мономарказ биносига келишлари сўралади. Шунингдек, бошқа туманларда яшовчи фуқаролар ўз ҳудудларидаги Бандлик бўлимларига мурожаат қилиб ҳам танловда қатнашишлари мумкин. ☎️ Мурожаат учун телефонлар: (72) 223-90-65 | (72) 223-90-66 📱 Расмий саҳифамиз: @jizzax_agency

Views over time

05K10K15K24 Oct 05:2612 Nov 18:5214.5K24 Oct 05:26: 0 views12 Nov 18:52: 14,500 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
24 Oct 2026, 05:260
12 Nov 2026, 18:5214.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.