🇷🇸 Сербия: 2027 йилда 300 нафардан ортиқ юртдошимиз учун иш имконияти режалаштирилмоқда Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинҳўжа Абдураҳмонов Сербиянинг «Sherpa d.o.o.» компанияси бош директори Дамир Лунич билан онлайн музокара ўтказди. 🏗 Компания 2027 йилда Ўзбекистондан 300 нафардан ортиқ қурилиш ва унга турдош касб вакилларини ишга жалб қилишга тайёрлигини билдирди. Унинг ҳамкорлари орасида «EXPO 2027» лойиҳаларида иштирок этаётган пудрат ташкилотлари ҳам бор. 🤝 Томонлар талаб юқори бўлган касблар ва меҳнат шартларини аниқлаш, номзодларни мақсадли саралаш ҳамда касбий тайёрлашга келишдилар. Якуний танловларни Сербия компанияси вакиллари иштирокида Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилган. 📌 Аниқ вакансиялар бўйича расмий талабнома олиниб, ҳамкорлик ҳужжати имзолангач, лойиҳа амалий босқичга ўтказилади. 🇬🇧EN 🇷🇺RU |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|