🔎 МИГРАЦИЯ ТАЖРИБАСИ ФАРЗАНДЛАР ҚАРАШЛАРИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ? Хорижда яшаш ёки ишлаш тажрибаси фақат катталар ҳаётида эмас, оиладаги муҳит, мулоқот ва фарзандларнинг келажак ҳақидаги тасаввурларида ҳам акс этиши мумкин. 🎓 Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети докторанти томонидан миграция тажрибасига эга оилалар иштирокида илмий тадқиқот ўтказилмоқда. Тадқиқотда оиладаги тил ва ижтимоий-маданий тажрибанинг фарзандлар қарашлари ва келажак тасаввурларига таъсири ўрганилади. 👨👩👧👦 Кимлар қатнашиши мумкин? Миграция тажрибасига эга оиладан бир нафар ота-она ва 5–17 ёшдаги бир нафар фарзанд. 🔐 Иштирок этиш ихтиёрий ва аноним, маълумотлар фақат илмий мақсадларда фойдаланилади. Оилангизда миграция тажрибаси бўлса, илмий тадқиқотда иштирок этинг! 👉 СЎРОВНОМАДА ИШТИРОК ЭТИШ👈 |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|