🇷🇸 СЕРБИЯДА ИШЛАШ ИСТАГИДАГИ ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА! Сербия Республикасининг M Enterijer Gradnja doo Beograd–Voždovac қурилиш компанияси Ўзбекистон фуқароларини қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади. 🏗 БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ: 1️⃣ ҚУРИЛИШ ТЕХНИКАЛАРИ ОПЕРАТОРИ — 10 нафар 💰 Иш ҳақи: 1 200 евро НЕТТО 🔹Ўрта махсус ёки касбий таълим маълумотига эга бўлиш керак; 🔹 камида 5 йиллик тасдиқланган иш тажрибаси; 🔹 инглиз тилини базавий даражада билиш; 🔹 рус тилини билиш афзал; 🔹 судланмаган ва амал қилиш муддати камида яна 2 йил бўлган хорижга чиқиш паспортига эга бўлиш. 2️⃣ КРАН ОПЕРАТОРИ — 5 нафар 💰 Иш ҳақи: 1 200 евро НЕТТО 🔹 Кран оператори бўйича касбий тайёргарлик ва тегишли сертификат; 🔹 камида 5 йиллик тасдиқланган иш тажрибаси; 🔹 баландликда ишлашга соғлиғи бўйича яроқли бўлиш; 🔹 инглиз тилини базавий даражада билиш; 🔹 рус тилини билиш афзал; 🔹 судланмаган бўлиш ва амал қилувчи хорижга чиқиш паспортига эга бўлиш. 3️⃣ АРХИТЕКТОР-МУҲАНДИС — 4 нафар 💰 Иш ҳақи: 🔸 1 300 евро НЕТТО — 5–7 йиллик иш тажрибасига эга мутахассислар учун; 🔸 1 500 евро НЕТТО — 7 йилдан ортиқ тасдиқланган иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассислар учун. 🔹 Архитектура факультети ёки тегишли аккредитациядан ўтган олий таълим муассасасини тамомлаган бўлиш; 🔹 диплом билан тасдиқланган олий маълумот; 🔹 камида 5 йиллик тасдиқланган иш тажрибаси. 4️⃣ ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ ТИЗИМЛАР БЎЙИЧА ЭЛЕКТР МУҲАНДИСИ — 4 нафар 💰 Иш ҳақи: 🔸 1 300 евро НЕТТО — 5–7 йиллик тажриба; 🔸 1 500 евро НЕТТО — 7 йилдан ортиқ тажриба. 🔹 Электротехника йўналишида олий маълумот; 🔹 диплом тақдим этилиши шарт; 🔹 камида 5 йиллик тасдиқланган иш тажрибаси. 5️⃣ ПАСТ КУЧЛАНИШЛИ ТИЗИМЛАР БЎЙИЧА ЭЛЕКТР МУҲАНДИСИ — 4 нафар 💰 Иш ҳақи: 🔸 1 300 евро НЕТТО — 5–7 йиллик тажриба; 🔸 1 500 евро НЕТТО — 7 йилдан ортиқ тажриба. 🔹 Электротехника йўналишида олий маълумот; 🔹 диплом тақдим этилиши шарт; 🔹 камида 5 йиллик тасдиқланган иш тажрибаси. 6️⃣ МЕХАНИК-МУҲАНДИС — 4 нафар 💰 Иш ҳақи: 🔸 1 300 евро НЕТТО — 5–7 йиллик тажриба; 🔸 1 500 евро НЕТТО — 7 йилдан ортиқ тажриба. 🔹 Механика муҳандислиги йўналишида олий маълумот; 🔹 диплом тақдим этилиши шарт; 🔹 камида 5 йиллик тасдиқланган иш тажрибаси. 🏢 ИШ БЕРУВЧИ ТОМОНИДАН: ✅ иш визасини расмийлаштириш харажатлари; ✈️ Ўзбекистондан Сербияга бориш транспорт харажатлари; 🚐 аэропортдан трансфер; 📑 ишлаш учун рухсатнома; 🏠 турар жой; 🍽 кунига 2 маҳал овқат; 🚌 иш жойига қатнов; 🏥 тиббий суғурта таъминланади. Ушбу ижтимоий пакет шартлари юкланган вакансия аризаларида иш берувчи томонидан қопланиши кўрсатилган. 🕐 Иш вақти: 07:00 дан 17:00 гача. 📄 Меҳнат шартномаси — камида 1 йил, кейинчалик узайтириш имконияти мавжуд. РЎЙХАТДАН ЎТИШ УЧУН ⏳ Номзодлар иш берувчи билан суҳбат асосида саралаб олинади. ☎️ Мурожаат учун: 72-223-90-65 72-223-90-66 📢 Сербияда қонуний ва ташкилаштирилган тартибда ишлаш имкониятини қўлдан бой берманг! 👉 Telegram: @jizzax_agency