#Migration_update 🇰🇷 КОРЕЯДА ИШ ҲАҚИНИ ТЎЛАМАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАРГА ЖАЗО КУЧАЙТИРИЛМОҚДА 2026 йил 8 октябрдан Корея Республикасида ходимнинг иш ҳақини тўламаган иш берувчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади. ⚖️ Ҳозирги 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 30 миллион вонгача жарима ўрнига, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 50 миллион вонгача жарима белгиланмоқда. 📌 Бу ҳимоя хорижлик ходимларга ҳам тааллуқли. Иш ҳақингиз тўланмаса, иш жойингиз жойлашган ҳудуддаги Бандлик ва меҳнат вазирлиги органига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. 📞 Меҳнат масалалари бўйича маслаҳат — 1350. Корея ҳудудидан, иш кунлари 09:00–18:00 (қўнғироқ пулли). 📌 Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси ҳам ҳамюртларимизнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатади. Иш ҳақини ундириш ва бошқа меҳнат масалаларида Ваколатхонага мурожаат қилинг: 📍 Манзил: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 10-қават, 1003-хона. 📞 +82 2 2285 1341 📞 +82 2 2285 1343 📞 +82 10 3987 1661 🗺 Локация Меҳнат ҳуқуқларингизни билинг, зарур пайтда ёрдам сўраб мурожаат қилинг. Мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартиби ҳам Кореянинг расмий ҳуқуқий ахборот манбасида кўрсатилган. |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|