ХОРИЖДА ТАШКИЛЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБДА ИШЛАНГ — ХАРАЖАТЛАРИНГИЗНИ БИР ҚИСМИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ! 🌍 Ривожланган давлатларда ишлаш учун тил, касб ва малака муҳим. Аммо ишга йўл олишдан олдин виза, авиачипта, суғурта ва имтиҳон билан боғлиқ харажатлар ҳам бор. 💰 Агар сиз Миграция агентлиги ёки лицензияланган хусусий бандлик агентликлари орқали, хорижга ишга кетган бўлсангиз, харажатларнинг бир қисми Миграция жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади. 📊 2026 йилнинг 8 ойида — 10,6 млрд сўмдан ортиқ молиявий кўмак: 🛂 “Ишчи виза”ни расмийлаштириш харажатлари — 3 497 нафар фуқарога 6 млрд 613 млн сўм; ✈️ Йўл чиптаси учун — 3 382 нафар фуқарога 2 млрд 767 млн сўм; 🩺 Суғурта харажатлари — 4 525 нафар фуқарога 1 млрд 244 млн сўм; 📚 Хорижий тил ёки касб бўйича имтиҳон топшириш харажатлари — 30 нафар фуқарога 34 млн 935 минг сўм. 👉 Харажатларни қоплаш бўйича барча қадамлар — видеойўриқномада 👈 👉 Хизмат ойнасига — ўтиш👈 📌 ТИЛ + КАСБ + МАЛАКА = халқаро меҳнат бозорида юқори қиймат |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|