🇷🇺 Россия Федерациясидан нақд рубль олиб чиқиш бўйича янги тартиб Россия Федерацияси Президентининг 2026 йил 29 сентябрдаги фармони билан мамлакатдан айрим давлатларга нақд Россия рублини олиб чиқиш бўйича янги чекловлар белгиланди. 📌 Янги тартибга кўра, жисмоний шахсларга Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия рублини қуйидаги давлатларга олиб чиқиш тақиқланади: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Interfax.ru ❗️Демак, мазкур тартиб Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтаётган фуқароларга ҳам тааллуқли. Шу билан бирга, фармонда истисно тартиби ҳам назарда тутилган. 1 миллион рублдан ортиқ нақд маблағни Россия Ҳукумати белгилайдиган халқаро аэропортлар орқали, маблағ банк ҳисобварағи ёки омонатидан ечилганини тасдиқловчи, банк томонидан тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолда олиб чиқиш мумкин. Ҳукумат бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатини ҳам белгилаши мумкин. ⚠️ Белгиланган талаблар бузилган тақдирда, жисмоний шахс олиб чиқаётган 1 миллион рублдан ортиқ қисми олиб қўйилиши белгиланган. Янги талаб нақд Россия рублига тааллуқли. Фармон юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам алоҳида чекловларни белгилаган. Россияда ишлаётган юртдошларимизга тавсия: катта миқдорда нақд рубль билан Ўзбекистонга қайтишни режалаштирганда, сафардан олдин маблағни олиб чиқиш тартиби ва зарур ҳужжатларни текшириб олинг. Манбаа: Россия Федерациясининг расмий ҳуқуқий ахборот порталидаги фармон |Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|