📌📌📌📌📌 📢 МУҲИМ ЭСЛАТМА! 📱 Сўнгги вақтларда “Telegram реклама” орқали тарқатилаётган айрим эълонлар фойдаланувчиларда уларнинг Миграция агентлигига тегишли деган таассуротни уйғотмоқда. ⚠️ Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз: 📱 Telegram платформаси 2024 йилдан бошлаб пуллик реклама эълонларини автоматик жойлаштириш тизимини жорий этган. ❗️ Бундай реклама хабарлари, уларнинг мазмуни ҳамда жойлаштирилиши канал маъмуриятининг назоратида бўлмайди. 📌 Миграция агентлигининг “XORIJDA ISH” ва «Migratsiya agentligi» Telegram каналларида чиқадиган қисқа рекламалар агентлик фаолияти билан ҳеч қандай алоқага эга эмас. 📌 Хорижда ишга жойлашиш ёки хизматлар ҳақидаги эълонлар билан танишиш жараёнида, аввало, уларнинг Миграция агентлиги номи билан берилганига ишонч ҳосил қилинг! ☎️ Мурожаат учун: 1282 қисқа рақами 📢 Огоҳлантиришни яқинларингизга ҳам юборинг! 👉 @uzmigration