🇺🇿🇰🇷 КОРЕЯ МЕҲНАТ БОЗОРИ: Е-9 ДАН Е-7 ГАЧА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ Миграция агентлиги директори Мухсинхўжа Абдураҳмонов Кореянинг “Worksmate Inc.” ва “Hyun Ju” компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Музокараларда асосий эътибор икки йўналишга қаратилди. 🔹Е-9 қурилиш йўналиши. EPS-TOPIK имтиҳонидан муваффақиятли ўтган юртдошларимизни кореялик иш берувчилар томонидан танлаш жараёнини фаоллаштириш масаласи муҳокама қилинди. Бунинг учун Кореянинг 1 500 дан ортиқ қурилиш компаниялари билан ҳамкорлик қилувчи GADA платформаси ва Агентликнинг “Xorijda ish” платформасини интеграция қилиш имконияти кўриб чиқилди. 🔹 Учрашувда Корея қурилиш соҳасига Ўзбекистондан Е-7 визаси асосида малакали кадрларни жалб қилиш бўйича режалаштирилаётган лойиҳа ҳам муҳокама қилинди. Миграция агентлиги бунда “таълим — тил — тажриба — юқори малакали иш” модели асосида кадрларни олдиндан тайёрлаш таклифини илгари сурди. 🤝 Учрашув якунида Миграция агентлиги ва “Worksmate Inc.” ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ният хати — LOI имзоланди. ❗️Е-7 йўналишида ҳозирча ишга қабул бошлангани йўқ. Музокаралар келгусида ушбу механизмни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганишга қаратилган. Мақсад — Корея меҳнат бозорида юртдошларимиз учун мавжуд имкониятларни кенгайтириш ва малакали, юқори даромадли иш ўринларига янги йўлларни очиш. Батафсил ўқиш 🇬🇧 EN 🇷🇺 RU 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration