Migratsiya agentligi Jizzax viloyat filiali

@jizzax_agency · Uzbek · active

Subscribers 5.2K Subscribers, last 30 days: 5.2K → 5.2K +0 24h
Reach per post (ERR) 38.6%2K avg views
Posting 4.0/day last 8 hours ago
Reactions per 1K views 0.6 👍 😁 🔥
repost from Migratsiya agentligi

#Migration_Update 🇰🇷КОРЕЯ E-9 ВИЗАСИ БЎЙИЧА АЙРИМ ЎЗГАРИШЛАРНИ БЕЛГИЛДИ Корея Республикасининг Хорижий ишчи кучи сиёсати қўмитаси Қозоғистонни EPS — хорижий ходимларни ишга қабул қилиш тизимига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қозоғистон фуқароларини қабул қилиш 2028 йилдан бошланиши режалаштирилган. Шу тариқа, EPS тизимига кирувчи Марказий Осиё давлатлари сони тўрттага етди: Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон. 🏗 ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА НИМА ЎЗГАРАДИ? Амалда E-9 визаси асосида қурилиш соҳасида ишлаётган фуқаролар муайян объектга бириктирилади. Уларни бошқа объектга ўтказишга, асосан, қурилиш ишлари тугаган ёки тўхтатилган каби чекланган ҳолатларда рухсат берилади. Янги тартибга кўра, ходим ўтказилиши режалаштирилаётган объект E-9 бўйича ишга қабул қилиш рухсатномаси талабларига жавоб берса, уни айни бир қурилиш компаниясига, яъни бир иш берувчига қарашли бошқа объектга ўтказиш мумкин бўлади. Мазкур тартиб 2026 йилги тўртинчи босқич E-9 ишга қабул қилиш рухсатномаларига оид аризалардан бошлаб қўлланилиши режалаштирилган. Ушбу босқичда аризалар 14–29 сентябрь кунлари қабул қилиниб, қурилиш соҳаси ҳам қамраб олинади. ❗️Бу E-9 ходимига бошқа компания ёки иш берувчига эркин ўтиш ҳуқуқи берилганини англатмайди. Енгиллик фақат бир иш берувчига қарашли қурилиш объектлари ўртасидаги ўтказишга тааллуқли. 🔗 Манба: Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

Views over time

05001K1.5K7 Sep 06:3912 Nov 18:521.4K7 Sep 06:39: 0 views12 Nov 18:52: 1,400 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
7 Sep 2026, 06:390
12 Nov 2026, 18:521.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.