🌍 ХОРИЖДА ИШЛАШДАН ОЛДИН 5 МУҲИМ ҚАДАМ 1️⃣ Меҳнат шартномангизни текширинг — иш ҳақи, иш вақти ва бошқа шартлар аниқ кўрсатилган бўлсин. 2️⃣ Виза ва ҳужжатларингизни текширинг — визангиз сизга қандай ҳуқуқ беришини билинг. 3️⃣ Иш ҳақи ва меҳнат шартларини солиштиринг — ваъда қилинган шартлар шартномага мос келсин. 4️⃣ Воситачини текширинг — расмий фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга пул тўламанг. 5️⃣ Муаммо юзага келса, қаерга мурожаат қилишни билинг: 📞 1282 — Миграция агентлигининг қисқа рақами 💬 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 ҳуқуқий ёрдам 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration