🎁 https://ttt.tg/@islommarkazi/gift
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий саҳифаси
Official page of the Islamic Civilization Center in Uzbekistan
Официальная страница Центра исламской цивилизации в Узбекистане
@Markazgamurojaatbot
РОССИЯ ИМПЕРАТОРЛИК УЙИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИГА НОЁБ САНЪАТ АСАРИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ
Россия Императорлик хонадони вакили Ислом цивилизацияси марказига ташрифи чоғида ўзи билан оддий эсдалик эмас, Буюк Княгиня Мария Владимировна номидан тайёрланган «Исми Аъзам» — Аллоҳ таолонинг 99 гўзал исмини мужассам этган ноёб санъат асарини олиб келди.
📌Батафсил — iccu.uz
___________________
ИМПЕРАТОРСКИЙ ДОМ РОССИИ ПЕРЕДАЛ ЦЕНТРУ ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИ УНИКАЛЬНОЕ ПРОИЗВЕДЕНИЕ ИСКУССТВА
Представитель Императорского дома во время своего визита в Центр исламской цивилизации привёз с собой не просто памятный подарок, а уникальное произведение искусства «Исми Аъзам» – композицию, воплощающую 99 прекрасных имён Всевышнего Аллаха, подготовленную от имени Великой княгини Марии Владимировны.
📌Подробно—iccu.uz
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
ДАНИЯ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ТОШКЕНТДА ЎЗ ЮРТИНИНГ 100 ЙИЛЛИК ИЗЛАРИГА ДУЧ КЕЛДИ
Дания Қироллиги ташқи ишлар вазири Ларс Расмуссен Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициялари билан танишар экан, унда бундан бир аср аввал Марказий Осиёга саёҳат қилган даниялик сайёҳ ва тадқиқотчи Оле Олуфсенга оид тарихий материаллар, жумладан, унинг саёҳатлари давомида олган фотосуратлари намойиш этилганини кўриб, бу тарихий боғлиқликка муносабатини билдирди.
📌Батафсил — iccu.uz
___________________
МИНИСТР ИНОСТРАННЫХ ДЕЛ ДАНИИ ОБНАРУЖИЛ В ТАШКЕНТЕ СЛЕДЫ СВОЕЙ СТРАНЫ, КОТОРЫМ БОЛЕЕ 100 ЛЕТ
Министр иностранных дел Королевства Дания Ларс Лёкке Расмуссен посетил Центр исламской цивилизации в Узбекистане.
В ходе визита он ознакомился с историческими материалами, связанными с датским путешественником и исследователем Оле Олуфсеном, который более ста лет назад совершил путешествие по Центральной Азии. Особое внимание министра привлекли сохранившиеся фотографии и другие исторические свидетельства его пребывания в регионе.
📌Подробно—iccu.uz
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
#Цивилизациялар_Шахслар_Кашфиётлар
Темурийлар даврида китоб шунчаки ўқиш воситаси эмас, санъатнинг юксак намунаси эди. Бир қўлёзманинг дунёга келиши учун ўнлаб ҳунармандлар меҳнат қилган. Бу жараён қандай кечган ва Навоий ҳамда Беҳзод бу санъат тараққиётида қандай ўрин тутган?
📌Батафсил видеода 👆
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
#Илмий_оммабоп_суҳбат
#Илмий_платформа_тадқиқотлари
Бу бино шунчаки музей эмас. Унинг ҳар бир пештоқи, ҳар бир нақши ва ҳатто улкан гумбази ортида алоҳида ғоя ва тарих мужассам. Ислом цивилизацияси маркази қандай яратилди? Нега айнан Ҳазрати Имом ҳудуди танланди? Ва бу маҳобатли иморат юз йиллар давомида қандай сақланиб қолади? Таниқли меъмор Абдуқаҳҳор Турдиев билан суҳбатимизда шу саволларга жавоб оламиз.
📌Батафсил YouTube саҳифамизда
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
#Цивилизациялар_Шахслар_Кашфиётлар
Бир неча бор вайрон бўлган, аммо ҳар сафар яна қайта қад ростлаган шаҳар. Босқинлар, ёнғинлар, тошқинлар — буларнинг барчасига қарамай, у тарих саҳнасидан йўқолмади. Хўш, Шоҳрухия қандай сирни ўзида яширади?
📌Батафсил видеода 👆
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
МАЛАЙЗИЯ ШАҲЗОДАСИ ТОШКЕНТДА: “БУ — ЎЗБЕКИСТОННИНГ БУТУН ДУНЁГА ТАҚДИМ ЭТГАН ЭНГ ЯХШИ СОВҒАСИ”
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган Малайзия шаҳзодаси Сайид Файзуддин Путра Марказнинг тарихни намойиш этиш концепциясига алоҳида баҳо берди. Унинг таъкидлашича, бу ерда исломдан аввалги даврдан бошлаб Амир Темур ва Темурийлар даври, буюк алломалар мероси ва бугунги Ўзбекистонгача бўлган тараққиёт яхлит бир манзарада акс этган. Шаҳзода бу масканни «Ўзбекистоннинг бутун дунёга тақдим этган энг яхши совғаси» дея атади.
📌Батафсил — iccu.uz
___________________
ПРИНЦ МАЛАЙЗИИ В ТАШКЕНТЕ: «ЭТО ЛУЧШИЙ ПОДАРОК, КОТОРЫЙ УЗБЕКИСТАН ПРЕПОДНЕС ВСЕМУ МИРУ»
Принц Малайзии Сайид Файзуддин Путра, посетивший Центр исламской цивилизации в Ташкенте, высоко оценил концепцию представления истории в Центре. По его словам, здесь в единой целостной картине отражено развитие – начиная с доисламского периода, через эпоху Амира Темура и Тимуридов, наследие великих учёных и вплоть до современного Узбекистана. Принц назвал это место «лучшим подарком, который Узбекистан преподнёс всему миру».
📌Подробно—iccu.uz
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
edited
#Илмий_оммабоп_суҳбат
#Илмий_платформа_тадқиқотлари
Буюк энциклопедик олим Абу Али ибн Сино 57 йиллик умри давомида 500га яқин асар ёзган. Бу қанчалик ҳақиқат?
Ибн Сино ҳақидаги саволларга тарих фанлари доктори, профессор Сурайё Каримова билан суҳбатимизда жавоб излаймиз. Алломанинг илмий мероси, ҳаёт йўли ва сўнгги кунлари ҳақида янги маълумотларни билиб олинг.
➡️ 1-қисм
➡️ 2-қисм
Ислом цивилизацияси марказининг YouTube’даги расмий каналига обуна бўлинг ва тарих, илм-фан ҳамда буюк алломалар меросига бағишланган илмий-маърифий суҳбатларни ўтказиб юборманг!
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
#Цивилизациялар_Шахслар_Кашфиётлар
«Дил ба ёру даст ба кор» — қалб Аллоҳда, қўл эса меҳнатда. Асрлар оша ўз аҳамиятини йўқотмаган бу ҳикмат кимга тегишли? Нақшбандия тариқатига асос солган Баҳоуддин Нақшбанд инсон қалбини поклаш ва уни доимий зикрда сақлаш билан бирга, жамиятдан узилмай, ҳалол меҳнат қилишга ҳам даъват этган. Унинг таълимоти бугунга қадар қандай қилиб қалблардан қалбларга етиб келмоқда?
📌Батафсил видеода 👆
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
#Цивилизациялар_Шахслар_Кашфиётлар
Темурийлар даврида Бухородан етишиб чиққан, уч тилда ижод қилган ва ўз сўзи билан салтанат аҳлига таъсир кўрсатган шоир ким эди? У нафақат ғазал ва қасидалари, балки илми, тасаввуфи, дипломатик фаолияти ва табобат соҳасидаги билими билан ҳам танилган. Нега халқ уни «Ҳожа Исматтуллоҳи Валий» деб атаган?
📌Батафсил видеода 👆
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ЭКСПЕРТЛАРИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ БИЛАН ТАНИШДИ
«Бу дунё бўйлаб кўрган энг гўзал музейларимдан бири». Халқаро рейтинг соҳасининг нуфузли экспертлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифидан сўнг ана шундай таассуротларини билдирди. S&P Global ва Citi Global вакиллари Марказда нафақат буюк тарих ва ноёб меросни, балки қадимги Ўзбекистондан Янги Ўзбекистонгача бўлган тараққиёт йўлини ҳам бир бутун ҳолда кўрдилар.
📌Батафсил — iccu.uz
___________________
МЕЖДУНАРОДНЫЕ ЭКСПЕРТЫ ПО РЕЙТИНГАМ ПОЗНАКОМИЛИСЬ С ЦЕНТРОМ ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИ
«Это один из самых красивых музеев, которые я видел в мире». Именно такими впечатлениями поделились авторитетные эксперты международного рейтингового сектора после посещения Центра исламской цивилизации в Узбекистане. Представители S&P Global и Citi Global увидели в Центре не только великую историю и уникальное наследие, но и целостный путь развития – от Древнего Узбекистана до Нового Узбекистана.
📌Подробно—iccu.uz
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
#кун_ҳикмати
Бировнинг олдига боргандан нон деб,
Уйда жим ўтирган яхшидир жон деб.
Ҳар ким тамаъ йўлин тутса агар пеш,
Оқибат бир куни булғуси дарвеш!
✍️Низомий Ганжавий
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | cisc.uz
БАРЧА УЧУН ТЕНГ ИМКОНИЯТ: ЎЗБЕКИСТОН КАРЛАР ЖАМИЯТИ ВАКИЛЛАРИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИДА БЎЛДИ
Ислом цивилизацияси маркази — тарих ва маърифат маскани бўлиш билан бирга, барча учун тенг имкониятлар яратилаётган замонавий даргоҳ. Ўзбекистон Карлар жамияти вакилларининг навбатдаги ташрифи давомида Марказда эшитиш қобилияти чекланган инсонлар учун яратилган шароитлар намойиш этилди. Энг муҳими, бу борада сунъий интеллектга асосланган янги — AI-аватар лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.
📌Батафсил — iccu.uz
___
РАВНЫЕ ВОЗМОЖНОСТИ ДЛЯ ВСЕХ: ПРЕДСТАВИТЕЛИ ОБЩЕСТВА ГЛУХИХ УЗБЕКИСТАНА ПОСЕТИЛИ ЦЕНТР ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИ
Центр исламской цивилизации – это место истории и просвещения, современное учреждение, где создаются равные возможности для всех. Во время очередного визита представителей Общества глухих Узбекистана в Центре были продемонстрированы условия, созданные для людей с нарушениями слуха. Самое главное, в этом направлении разрабатывается новый проект на основе искусственного интеллекта – AI-аватар.
📌Подробно—iccu.uz
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
#Цивилизациялар_Шахслар_Кашфиётлар
Асрлар оша қўлдан-қўлга ўтган, турли юртларни кезган ва тарихнинг энг мураккаб даврларига гувоҳ бўлган бир муқаддас мусҳаф бор. Бу — ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу номи билан боғлиқ Қуръони Карим нусхаси. Унинг ҳар бир саҳифаси нафақат ислом тарихининг, балки асрлар давомида сақланган улуғ маънавий мероснинг тирик гувоҳи.
Хўш, бу бебаҳо мусҳаф Самарқандга қандай келган, қандай қилиб яна Ўзбекистонга қайтарилган ва бугун қаерда сақланмоқда?
📌Батафсил видеода 👆
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
#Цивилизациялар_Шахслар_Кашфиётлар
Бир парча лойда — асрлар сири, бир нақшда — бутун бир халқнинг тафаккури мужассам бўлиши мумкин. Хонликлар даврида ривожланган кулолчилик, кандакорлик, заргарлик ва каштадўзлик санъати аждодларимизнинг юксак диди, маҳорати ва оламни англаш тарзидан сўзлайди. Бугун бу нодир санъат асарларига қарар эканмиз, шунчаки гўзалликни эмас, асрлар қаъридан етиб келган маънавий меросни ҳис қиламиз.
📌Батафсил видеода 👆
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
#Цивилизациялар_Шахслар_Кашфиётлар
Ҳар асрнинг ўз Навоийси бор. XX аср ўзбек адабиётида бу юксак мақом Ойбек номи билан уйғунлашади. Оддий бўзчи оиласида туғилган Мусо Тошмуҳаммад ўғли бутун ҳаёти ва ижодини миллатнинг маърифий юксалишига бағишлади. У шеър ва насрда халқ тақдирини, илмий изланишларида эса миллий тафаккур ва тарих ҳақиқатини тараннум этди. Навоий меросини янги босқичга кўтариб, жаҳон адабиёти намояндаларини ўзбек китобхонига яқинлаштирди.
Ойбек учун адабиёт шунчаки ижод эмас, миллат шаъни ва маърифатига хизмат қиладиган буюк куч эди. У қандай қилиб XX аср ўзбек адабиётининг Навоийсига айланди?
📌Батафсил видеода 👆
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz