#III_Ўзбекистон_Россия_медиафоруми ВГТРК бош директори Олег Добродеев Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси билан танишди Айни кунларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган III Ўзбекистон – Россия медиафоруми доирасида Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси (ВГТРК) бош директори Олег Добродеев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг экспозицияси билан танишди. Ташриф давомида меҳмонга Марказда жамланган бой тарихий-маданий мерос, ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларнинг илмий мероси ҳамда замонавий мультимедиа технологиялари асосида ташкил этилган экспозициялар ҳақида маълумот берилди. Мазкур ташриф III Ўзбекистон – Россия медиафоруми доирасидаги маданий-маърифий мулоқотнинг муҳим қисми бўлиб, Ўзбекистоннинг бой цивилизацион меросини халқаро медиа маконида кенг тарғиб этиш, икки мамлакат ўртасидаги ахборот ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан аҳамият касб этади. Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Subscribers
5.2K
+40 24h
Reach per post (ERR)
40.2%2.1K avg views
Posting
10.1/day
last 8 hours ago
Reactions per 1K views
2.2
🔥 👍 👏
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 9 Nov 2026, 08:30 | 0 |
| 14 Nov 2026, 00:11 | 893 |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.