ИБН СИНО НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТАЪСИС ЭТИЛАДИ Давлатимиз раҳбари тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувда инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмаларни яратиш ва замонавий даволаш усулларини амалиётга жорий этишда юксак натижаларга эришаётган тиббиёт ходимлари учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббусини илгари сурди. Буюк аллома Абу Али ибн Сино номи билан аталадиган ушбу мукофот тиббиёт соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, илмий изланишлари ва инновацион ёндашувлари билан инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишга муносиб ҳисса қўшаётган мутахассисларни рағбатлантиришга хизмат қилади. Бу ташаббус буюк аждодимиз илмий меросига юксак эҳтиром ифодаси бўлиш билан бирга, замонавий тиббиёт ривожи ва соҳа ходимларининг касбий салоҳиятини юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz