Ибн Сино мероси бўйича қарорнинг 8 та асосий янгилиги 1. 2030 йилгача мўлжалланган «йўл харитаси» Аллома таваллудининг 1050 йиллигига тайёргарлик кўриш ва унинг илмий меросини кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. 2. Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида алоҳида давлат муассасаси шаклида марказ ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган. 3. Тошкентда халқаро илмий конференция 2026 йил октябрь ойида «Ибн Сино — Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккурининг буюк намояндаси» мавзусида халқаро конференция ўтказиш белгиланган. 4. Хориждаги қўлёзмаларни излаш Илмий экспедициялар ташкил этиш ва чет элларда сақланаётган Ибн Сино қўлёзмаларини жамлаш назарда тутилган. 5. Алломанинг асарлари ўзбек тилида «Мўъжаз ал-Қонун», «Қонунча», «Ал-Ишорот ва ат-танбиҳот», «Донишнома», «Китоб аш-Шифо» ва «Шарқ фалсафаси» асарларини таржима қилиш, босма ва электрон нашрларини тайёрлаш кўзда тутилган. 6. «Ибн Сино» халқаро мукофоти Аллома меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ муҳим ташаббуслардан бири сифатида мукофот таъсис этиш назарда тутилган. 7. Қўлёзмаларнинг электрон платформаси Илмий марказнинг вазифалари қаторида қўлёзмаларни жамлаш, таржима қилиш ва уларнинг электрон платформасини яратиш белгиланган. 8. Илмий меросни амалиётга татбиқ этиш Тиббий меросга оид тадқиқотлар натижаларини замонавий табобатда қўллаш, тиббиёт ходимлари ва қизиқувчилар учун ўқув курслари ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш кўзда тутилган. Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 575-сон қарори Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz