Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

@islommarkazi · news · Belarusian · active

Subscribers 5.3K Subscribers, last 30 days: 5.1K → 5.2K +20 24h
Reach per post (ERR) 40.0%2.1K avg views
Posting 10.0/day last 5 hours ago
Reactions per 1K views 2.2 🔥 👍 👏

Донишманд устоз Абу Али ибн Синонинг қўлида таълим олиш, унга шогирд бўлиш катта шараф эди. Кунлардан бир кун икки ота — бири катта бой, иккинчиси бир камбағал ўз ўғилларини Ибн Синога шогирдликка бермоқчи бўлишди. — Эй улуғ табиб, ҳузурингизга болаларимизни олиб келдик. Тарбиянгизга олиб, шогирдликка қабул қилсангиз. Зора сизга ўхшаб, табиб бўлиб етишсалар, — дейишди. Ибн Сино розилик билдириб, уларни синаб кўриб шогирдликка олишини айтди. Ибн Синонинг бир одати бор эди, ким унга шогирд тушмоқчи бўлса, олдин синовдан ўтказар, сўнг табиблик илмини ўргатар эди. — Болаларим, — деди келган йигитларга қараб, — тоғу тошлар кезинг, чўлу биёбонлар ораланг-да, ҳар бирингиз минг донадан ўт-гиёҳ териб келинглар. Ибн Сино шундай деди-да, уларни ҳар бирининг қўлига халта берди. Орадан бир неча кун ўтди. Болаларнинг биринчиси келиб йиққан гиёҳларини Ибн Синонинг олдига тўкди. Ҳаммаси шифобахш гиёҳлар эди. Буни кўрган Ибн Сино қувониб сўради: — Баракалло ўғлим, энг доривор гиёҳларни терибсан. Энди бир саволимга жавоб берсанг. Қани айтчи, оёқ қабаришига нима даво бўлади? — Менинг табибликдан хабарим йўқ, — деди бола, — сизга ўзим энди шогирд тушдим-ку. Ибн Сино: "Шу ўн кун орасида наботот ичида юриб табибликдан алифни ўрганмабсанми, сендан табиб эмас, олибсотар чиқади", — деди кўнглида, сўнг овозини чиқариб: — Сенга жавоб, ўғлим, кетавер! Бориб олибсотарга шогирд бўл! — деди. Орадан бир кун ўтгач, камбағал кишининг ўғли етиб келиб, тўплаган ўтларни ҳакимнинг оёғи остига тўкди. Ибн Сино хурсанд бўлиб: — Баракалло, бўтам, қани менга айтчи, оёқ қабарганига нима даво бўлади? — деб сўради. — Ёввойи райҳон ёхуд ялпизни сувда ивитиб, озгина тош туздан қўшиб ювиш керак, — жавоб қилди бола. — Чўл-биёбонда қолдинг-ку, сув тополмадинг дейлик, чанқоқни нима билан қондириш мумкин? — яна саволга тутди Ибн Сино. — Янтоқнинг суви чанқоқни қондиради, ҳам дармон бўлади, — дадил жавоб берди бола. — Раҳмат, ўғлим, сен энди менга шогирдгина эмас, фарзанд ҳам бўлдинг! Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

Views over time

05001K1.5K1 Oct 08:4114 Nov 00:111.4K1 Oct 08:41: 0 views14 Nov 00:11: 1,450 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
1 Oct 2026, 08:410
14 Nov 2026, 00:111.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.