#Цивилизациялар_Шахслар_Кашфиётлар Бугун бир хабар дунёни бир зумда айланиб чиқади. Аммо минг йил аввал одамлар янгиликни қандай билган? Уни ким тарқатган? Ва энг муҳими — ахборот қандай қилиб бир шаҳардан бошқасига етиб борган? Бу саволларнинг жавоби Мовароуннаҳр тарихида яширин. Бу заминда жарчилар, нотиқлар, котиблар ва ровийлар ўз даврининг ахборот воситачилари бўлган. Хутбалар жамоатга мурожаат қилган, йилномалар воқеаларни қайд этган, рисолалар ғояларни тарқатган, хатлар эса узоқ шаҳарларни бир-бири билан боғлаган. Бухоро ва Самарқанддан чиққан қўлёзмалар карвонлар билан Бағдод, Дамашқ ва Қоҳирагача борган. Демак, бугунги глобал ахборот тармоқларидан асрлар аввал ҳам билим ва хабар ҳаракатда бўлган. Бу — журналистиканинг ҳали газетага айланмаган, аммо аллақачон жамият ҳаётига таъсир қила бошлаган даври — протожурналистика тарихи. 📌Батафсил видеода 👆 Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Subscribers
5.3K
+20 24h
Reach per post (ERR)
40.0%2.1K avg views
Posting
10.0/day
last 6 hours ago
Reactions per 1K views
2.2
🔥 👍 👏
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 23 Sep 2026, 07:04 | 0 |
| 14 Nov 2026, 00:11 | 647 |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.