Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

@islommarkazi · news · Belarusian · active

Subscribers 5.3K Subscribers, last 30 days: 5.1K → 5.2K +20 24h
Reach per post (ERR) 40.0%2.1K avg views
Posting 10.0/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 2.2 🔥 👍 👏

#Илмий_платформа_тадқиқотлари Ўзбекистоннинг асрлар давомида шаклланган илмий-маърифий мероси бугун янги босқичда — халқаро майдонда кенг намойиш этилмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасидаги ҳамкорлик доирасида буюк алломалар меросини ўрганиш, илмий нашрлар тайёрлаш ва уларнинг маърифий ғояларини дунё жамоатчилигига етказишга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Энди бу ташаббус янада кенг майдонни қамраб олмоқда. Туркия, Хитой, Миср, Италия, Испания ва Буюк Британиядаги тақдимотлардан сўнг Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси ва буюк алломалар мероси Париждаги ЮНЕСКО бош қароргоҳи, Женевадаги БМТ бўлинмаси ва кейинги босқичда Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида халқаро жамоатчиликка тақдим этилиши режалаштирилмоқда. Хўш, бу тақдимотлар ортида қандай мақсадлар мужассам? Ўзбекистоннинг илмий-маърифий мероси дунёга қандай янги қирраларда намоён этилмоқда? 📌Батафсил видеода 👆 Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

Views over time

020040060080021 Sep 05:5214 Nov 00:1172621 Sep 05:52: 0 views14 Nov 00:11: 726 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
21 Sep 2026, 05:520
14 Nov 2026, 00:11726

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.