Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизда турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи инсонларнинг хизматлари муносиб эътироф этилди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ҳам юксак давлат мукофоти билан тақдирланди: — Аввало, менга билдирилган юксак ишонч ва меҳнатимни муносиб баҳолаган муҳтарам Президентимизга самимий миннатдорчилигимни билдираман. Бу мукофотни нафақат шахсий эътироф, балки Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш ва ривожлантириш йўлида меҳнат қилаётган барча ҳамкасбларимиз, олимлар ва мутахассислар меҳнатига берилган юксак баҳо деб биламан. Энди олдимизда янада катта вазифалар турибди. Марказимизни жаҳонга машҳур илм ва маърифат масканига айлантириш йўлида бор куч ва салоҳиятимизни сафарбар этамиз. Барча ҳамкасбларимиз ва ҳамкорларимизга самимий миннатдорчилик билдираман! Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz