Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

@islommarkazi · news · Belarusian · active

Subscribers 5.3K Subscribers, last 30 days: 5.1K → 5.2K +20 24h
Reach per post (ERR) 40.0%2.1K avg views
Posting 10.0/day last 8 hours ago
Reactions per 1K views 2.2 🔥 👍 👏

#ОАВ_биз_ҳақимизда #Халқаро_медиафорум Тошкент шаҳрида «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ ва янги кашфиётлар» мавзусида ўтказилаётган халқаро медиафорум халқаро оммавий ахборот воситалари эътиборида бўлмоқда. Нуфузли TRT AVAZ телеканали форумга бағишланган махсус лавҳасида тадбирнинг асосий жиҳатларини кенг ёритди. Лавҳада Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мезбонлигида ташкил этилган форумда 46 та давлатдан медиа ташкилотлари вакиллари, журналистлар ҳамда академиклар иштирок этаётгани қайд этилди. Телеканал эфирга узатган материалда форумнинг очилиши, Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг нутқи ва мамлакатнинг бой тарихий-маданий меросини замонавий медиа воситалари орқали халқаро аудиторияга тўғри ва холис етказиш муҳимлигига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, медиа, цивилизация ва дин ўртасидаги муносабатларни чуқур ўрганиш, Ислом цивилизациясининг жаҳон тамаддунидаги ўрнини кенг ёритиш форумнинг муҳим вазифаларидан бири экани таъкидланди. TRT AVAZ лавҳасида Ислом цивилизацияси марказида яратилган муҳташам экспозиция ва санъат асарлари ҳам алоҳида эътироф этилди. Хусусан, Ғарбда Ислом кўпинча терроризм, зўравонлик ва цивилизациядан узоқ тушунча сифатида талқин қилинаётган бир пайтда, марказдаги тарихий ва маданий меросга бағишланган экспозициялар Ислом цивилизациясининг илм-фан, маърифат, санъат ва бунёдкорлик билан боғлиқ яна бир муҳим қиррасини намоён этаётгани қайд этилди. Лавҳада форумнинг нафақат журналистлар, балки академиклар ва таълим соҳаси вакиллари учун ҳам аҳамияти юқори эканига эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, келгуси ўқув йилидан Ислом цивилизацияси марказида гид-журналистика йўналиши бўйича таълим бериш режалаштирилаётгани ҳам маълум қилинди. Шунингдек, телеканал форум доирасида «Ўзбекистон почтаси» томонидан Ислом цивилизацияси марказига бағишлаб махсус чиқарилган почта маркалари тақдим этилганини ҳам ёритди. Уч кун давом этадиган халқаро медиафорум доирасида ҳужжатли фильмлар, телевизион дастурлар ва халқаро медиа лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилаётгани қайд этилди. 📌Батафсил видеода 👆 Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X |iccu.uz

Views over time

020040060080026 Aug 07:2914 Nov 00:1169626 Aug 07:29: 0 views14 Nov 00:11: 696 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
26 Aug 2026, 07:290
14 Nov 2026, 00:11696

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.