#Халқаро_медиафорум «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» Халқаро медиафоруми олдидан Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида “Ислом цивилизацияси ва замонавий медиа: ёш журналистлар нигоҳида” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўртасида Ҳамкорлик Келишуви имзоланиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 24–28 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилаётган «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафоруми бўлиб ўтади. Форумда 43 давлатдан медиа ва экспертлар ҳамжамиятининг 300 нафар вакили иштирок этмоқда. Форумнинг марказий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳисобланади. Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz