Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

@islommarkazi · news · Belarusian · active

Subscribers 5.3K Subscribers, last 30 days: 5.1K → 5.3K +30 24h
Reach per post (ERR) 40.0%2.1K avg views
Posting 10.0/day last 8 hours ago
Reactions per 1K views 2.2 🔥 👍 👏
edited

#Халқаро_медиафорум «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафорумига саноқли кун қолди Жаҳон медиаси ва халқаро экспертлар диққати бир нуқтада. Тошкент ва Самарқандда ўтказиладиган «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» Халқаро медиафоруми 50 га яқин мамлакатдан қарийб 300 нафар етакчи медиа вакиллари, олимлар, ижодкорлар ва рақамли соҳа мутахассисларини бирлаштирмоқда. Форумнинг асосий мақсади — Ўзбекистоннинг буюк цивилизацион меросини шунчаки тарих сифатида эмас, балки янги илмий, маданий, таълимий ва инновацион ташаббусларга йўл очаётган тирик интеллектуал мерос сифатида жаҳонга тақдим этиш. Форумнинг марказий майдони Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлиб, у халқаро мулоқот, янги ғоялар ва глобал медиа эътибори туташадиган асосий маконга айланади. Жаҳон ахборот майдонининг етакчи медиа брендлари — Euronews ва CNN форумнинг бош ахборот ҳамкорлари сифатида иштирок этиши эса тадбирнинг халқаро кўлами ва медиа аҳамиятини янада юксалтиради. Пленар сессия ва тақдимотларда ислом цивилизациясининг жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, буюк алломалар мероси, Қуръони Карим мероси, замонавий медиаформатлар ва янги халқаро ташаббуслар диққат марказида бўлади. Бу форум Ўзбекистоннинг цивилизацион меросини жаҳон ахборот маконига янги мазмун, кучли медиа талқин ва замонавий ёндашувлар орқали олиб чиқадиган нуфузли халқаро платформа бўлиши кутилмоқда. 🇺🇿Batafsil — iccu.uz 🇺🇿Батафсил — iccu.uz 🇬🇧In detail — iccu.uz 🇷🇺Подробно — iccu.uz Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz #Халқаро_медиафорум #Янги_нигоҳ_янги_кашфиётлар #Ўзбекистон #Ислом_цивилизацияси_маркази

Views over time

05001K23 Aug 06:5814 Nov 00:111K23 Aug 06:58: 0 views14 Nov 00:11: 1,010 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
23 Aug 2026, 06:580
14 Nov 2026, 00:111K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.