Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

@islommarkazi · news · Belarusian · active

Subscribers 5.3K Subscribers, last 30 days: 5.1K → 5.3K +30 24h
Reach per post (ERR) 40.0%2.1K avg views
Posting 10.0/day last 8 hours ago
Reactions per 1K views 2.2 🔥 👍 👏

Ислом цивилизацияси маркази жамоаси вакиллари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари, давлат хизмати, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ юртдошлар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Жумладан, мамлакатимизда диний-маърифий соҳани ривожлантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда жамият маънавий ҳаётини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ишматбеков Ҳамид Баҳрамович ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси Мансуров Азизжон Дадажанович (Шайх Абдулазиз Мансур) «Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори Исмаилова Жаннат Ҳамидовна кўп йиллик самарали меҳнати ва соҳа ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди. Юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганлар орасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти ва жамоаси вакиллари ҳам бор. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Абдухаликов Фирдавс Фридунович мамлакатимизда ислом цивилизацияси тарихи ва илмий-маънавий меросини кенг тарғиб этиш, Марказ фаолиятини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда маданий-маърифий соҳадаги фидокорона меҳнати учун «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Марказ илмий котиби Жабборов Рустамжон Мадиевич эса самарали меҳнати ва Марказ фаолиятини ривожлантиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди. Давлат мукофотлари юртимиз тараққиёти ва жамият равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган инсонларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва эътирофнинг амалий ифодасидир. Марказ жамоаси юксак давлат мукофотларига муносиб кўрилган барча фидойи юртдошларимизни самимий муборакбод этади ва уларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ҳамда келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди. Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | X|iccu.uz

Views over time

02505007501K23 Aug 04:5114 Nov 00:1185023 Aug 04:51: 0 views14 Nov 00:11: 850 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
23 Aug 2026, 04:510
14 Nov 2026, 00:11850

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.